Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 12 фоизга туширилади
08.11.2023 166
Ўзбекистонда 1 млн. 200 минг камбағал оилалар рўйхати шакллантирилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилган, энди уларни камбағалликдан чиқариш учун индивидуал иш олиб борилади. Бу ҳақида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар ишлаб чиқилган ва улар “Онлайн маҳалла” платформасига жойлаштирилган. Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича регламент ҳам тасдиқланган.
“Йил якунига қадар республикамизда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда”, - деб айтган Фахриддин Ҳайитов.
Таъкидланишича, ушбу режалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида алоҳида вазифа сифатида белгиланган.