Атрофга назар

ЎЗБЕКИСТОНДА ЙПХ ХОДИМЛАРИНИ ЧЕТ ЭЛ САЁҲАТИГА ЮБОРИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ


06.06.2022   257

ЎзЛиДеП депутати ЙПХ ходимларни рағбатлантириб, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига кўпроқ имтиёз бериш керак деб ҳисобламоқдаЎзЛиДеП депутати ЙПХ ходимларни рағбатлантириб, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига кўпроқ имтиёз бериш керак деб ҳисобламоқда

«Ўзбекистон» телеканалида 30 май куни «Муносабат» ток-шоусининг йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мавзусидаги сони эфирга узатилди. Унда «Ўзбекистон Либерал-демократик партияси» ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Руҳиддинов йўл-патруль хизмати ходимларининг фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тўғрисида бир қанча таклифлар берди.

Унинг қайд этишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ЙПХ ходимларининг аҳамияти жуда катта. ЎзЛиДеП ишчи гуруҳи Тошкент вилояти Бўка туманида ҳайдовчиларнинг ЙПХ ходимларидан розилик даражаси тўғрисида таҳлил ўтказган. Фуқаролар ходимлар ҳақида илиқ фикрлар билдирган.

Манба: daryo.uz