Атрофга назар

Ўзбекистонга 7,4 минг нафар хорижлик ўқиш мақсадида келган


04.07.2024   816

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида жами 7,4 минг нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг нафарга ёки 65,2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Ҳиндистон — 2 241 нафар;

Туркманистон — 1 937 нафар;

Тожикистон — 950 нафар;

Қирғиз Республикаси — 450 нафар;

Покистон — 273 нафар;

Жанубий Корея — 266 нафар;

Хитой — 266 нафар;

Афғонистон — 147 нафар;

АҚШ — 132 нафар;

Қозоғистон — 122 нафар;

Бошқа давлатлар — 618 нафар.