Атрофга назар

ЎЗБЕКИСТОНГА ЭЛЕКТРОМОБИЛ ИМПОРТИ 4,5 БАРОБАРГА ОШДИ


18.07.2022   258

Электромобил импорти 4,5 баробарга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 34,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 125 та электромобил импорт қилган.

Қайд этилишича, электромобил импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага ёки 4,5 баробарга ошган.

Ўтган 6 ой ичида Ўзбекистон энг кўп электромобилни Хитой (983 та) ва БАА (73 та)дан харид қилгани маълум бўлди.