Ўзбекистонлик 12 ёшли шахматчи жаҳон чемпионати финалида
04.07.2024 797
Грузиянинг Батуми шаҳрида 8-12 ёшли шахматчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионати ҳал қилувчи плей-офф босқичига кирди.
Кеча даъвогарлар ўртасида ўтказилган илк ўйинда ҳамюртимиз хитойлик шахматчини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун, 2 июль куни Хаомин Ку - Билолиддин Обидов ўртасида ташкил этиладиган жавоб ўйинида ҳам Обидовнинг қўли баланд келса, 12 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлади.