Атрофга назар

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ОЛИМЛАР ЯРАТГАН СУТ КОРОНАВИРУС КУШАНДАСИ «ВАЗИФА»СИНИ ЎТАЙДИ


25.02.2022   260

Ўзбекистонлик олимлар сигир ва эчкиларни ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмлаш орқали коронавирусга қарши ней-траллаштирувчи антикорлари бўлган сутни ишлаб чиқди.

Биология фанлари йўналишдагиbioRxiv журналидаги мақолада қайд этилишича, тадқиқотчилар COVID-19 га қарши эмланган ёки касалликдан тузалган аёлларнинг сутида коронавирусга антикор борлигини пайқашади. Шундан сўнгкоронавирусга қарши эмланган сигир ва эчки сутидан аҳолининг иммунитетини оширишда фойдаланиш таклифи билдирилади.

Олимлар уй эчкилари ва сигирларини ўзбек-хитой вакцинаси билан уч марта эмлашди. Биринчи эмлашдан икки ҳафта ўтгач, жониворлар танасидаги зардобда нейтраллаштирувчи антикорлар аниқланади. Тажрибалар антикорлар коронавирусни муваффақиятли зарарсизлантиришини кўрсатган. Самарадорлик қон зардобида 100 фоизга, сутда 40 фоизга етади.

"Ҳақиқатан ҳам биз истеъмол қиладиган сутда антитаналар мавжуд. Агар сиз сигир ёки эчкини ковидга қарши вакцина билан эмлаган бўлсангиз, уларда сезиларли миқдорда антитаналар бўлади. Бундан ташқари, сигир сутида одатда сигир патогенларига қарши бошқа антитаналар мавжуд", - дея фикр билдирди Москва физика-техника институти геномик муҳандислик лабораторияси мудири Павел Волчков.

Тадқиқот Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий гранти томонидан қўллаб-қувватланди. Вазирлик ва Австрия тиббиёт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.