Андижонда

«ВАТАН МАНЗУМАСИ» НОМЛИ АДАБИЙ-МАЪРИФИЙ КЕЧА


17.04.2023   163

Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини жадаллик билан амалга ошириш, ўсиб келаётган авлоднинг онги, тафаккурини тўғри шакллантириш, ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг имкониятлар яратиш масаласибугунги кунда устувор вазифалардан бири. Жорий йилда бу борадаги амалий ишларни ташкил этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Андижон шаҳридаги «Вилоят мусиқали драма театри»да «Ватан манзумаси» деб номланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда Ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар, шоирларнинг шеърлари янгради. Мамлакатимиздаги тинч ва осойишта, хавф-хатардан холи ҳаёт, ижтимоий барқарорлик, ҳамжиҳатлик, тўкислик ва фаровонлик, оқибат, ўзаро меҳр ва мурувват муҳити олий қадрият экани ёрқин ва бетакрор мусиқий дастур орқали яна бир карра ўз ифодасини топди.

Юртимиздаги тинчлик ва тотувликни, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш нафақат ҳарбий соҳа вакиллари, балки барчамизни, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчи экани ранг-баранг мусиқий чиқишларда яна бир бор намоён бўлди.

Самимий ва ўзгача руҳда ўтган тадбир томошабинларда катта таассурот қолдирди.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.