Андижонда

ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ХАЛҚАРО ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМЛАРИНИ ИМЗОЛАМОҚДА


15.02.2022   868

Хабарингиз бор, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан таълим сифатини оширишда халқаро тажрибалардан оқилона фойдаланиш, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада яхшилаш йўналишларида Халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланмоқда.

Ушбу ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 15 февраль куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Варшава менежмент университети Андижон филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумда вилоятдаги умумтаълим муассасаларида 2022-йилдан бошлаб “Варшава синф”ларини ташкил этиш, мактаб битирувчиларига олий таълим муассасасига кириш имтиёзини берувчи “Варшава олимпиадалари”ни ўтказиш ҳамда университетнинг тажрибали устозлари иштирокида мастер-класс дарсларини йўлга қўйиш каби истиқболли режаларни амалга ошириш белгиланган.

Манба: Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali