Андижонда

Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги "Ёйилма" ҳамда "Янги Бўстон" маҳалласи аҳолиси билан учрашди


08.08.2024   469

Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги "Ёйилма" ҳамда "Янги Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. Унда ҳудудга масъул вакиллар ҳам иштирок этишди.

Учрашувда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларида билдирилган масалаларни ўрганишга эътибор қаратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.



Айтиш жоизки, ҳудудда мавсум аввалида ўрганиш олиб борилиб, аниқланган камчиликларни тўлақонли бартараф этиш ишлари бошланган. Шунингдек, фуқароларга қулай шарт-шароит яратиш масаласи бўйича учрашувда билдирилган фикрларни инобатга олиб, тегишли соҳа вакилларига қўшимча кўрсатмалар берилди.