Андижонда

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КИЧИК ЧЕМПИОН БИЛАН ШАХМАТ ЎЙНАДИ


07.09.2022   445

Абдумажид Ботиралиев Избоскан тумани 5-умумий ўрта таълим мактаби 5-“А” синф ўқувчиси. Абу Дабида ўтказилган “28th Abu Dabi International Chess Festival”да ғолибликни қўлга киритган шахмат устаси.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кичик чемпион билан учрашиб, дўстона дона сурди.

Вилоят ҳокими томонидан Абдумажиднинг келгуси йирик халқаро мусобақаларда ҳам вилоятимиз ҳамда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун моддий ва маънавий қўллаб-қувватлагани, оталарча қурилган самимий суҳбат, Абдумажидни янада улкан ғалабалар сари руҳлантирди.

Айни кунларда ёшларнинг шахмат бўйича эришаётган ютуқлари сабаб юртимизда, айниқса, Андижонда шахматга бўлган эътибор кундан кунга ортиб бораётганини эътироф этиш муҳимдир.