Андижонда

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ АНДИЖОН ШАҲРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ


30.03.2022   1399

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда ижтимоий-иқтисодий соҳалар ҳамда ободонлаштириш ва бунёдкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Андижон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида бўлиб, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш жараёни билан атрофлича танишди. Ҳозирда ушбу масканда сервис ва хизмат кўрсатиш, қурилиш соҳалари ҳамда хорижий тилларни ўрганиш каби 24 та ихтисослик бўйича 2 сменада ўқиш ташкил этилган. Жараёнда мутахассислиги бўйича сертификат олган битирувчиларга фаолиятларини йўлга қўйишлари учун зарурий шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Андижон халқаро аэропорти атрофини ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш борасидаги ишларга эътибор қаратди. Айтиш жоизки, мазкур ҳудудда ҳозирда турли хилдаги манзарали гул кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддиларга ишларни сифатли ҳамда белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан тавсия ва топшириқлар берди.

Манба: Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali.