Андижонда

Вилоят ҳокимининг сувратига чизгилар: ОТАСИ БОР ОДАМЛАР


22.11.2022   366

Тарих ҳеч нарсани эътиборсиз қолдирмайди. Кечани ҳам, бугунни ҳам... Халқнинг, аҳолининг йўлбошчиси Ватан равнақи, юрт ободлиги йўлида сидқидилдан ҳаракат қиларкан, унинг эзгу ишлари албатта, қалбларда, ёдларда муҳрланиб қолаверади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг куни кечадаги фидойилиги айни фикрни исботлагани рост.

Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳанинг кўп қаватли уйида содир бўлган катта ёнғинни ўз вақтида бартараф этиш, аҳолини оловдан ҳимоялаш, ярим тун эканига қарамай, фавқулодда ҳолатдаги зарарни қоплаш бўйича иш ташкил этиш каби тадбирлар замирида яна бир карра вилоят отасининг шу юртга, шу элга, андижонликларга жондош, қондош, ҳар сония камарбасталиги яққол намоён бўлди.

Кўрилган зарарни қоплаш, қайта таъмирлаш ва қурилиш ишларини ярим тундаёқ бошланиши, тилсиз ёвдан зиён кўрган хонадонлар эгаларини хавфсиз жойга кўчириш, уйларнинг қўриқланишини таъминлаш каби эзгу ва хайрли тадбирларни ташкиллаштириш ана шу фидойиликнинг кўзгуси эди аслида. Таҳликага тушган уй аҳолисига оғир-вазминлик билан далда бериши баробарида фалокатни юракдан ҳис қилиб, энг майда деталларгача эътибордан четда қолдирмай чора кўриши кўпчиликнинг ёдида муҳрланиб қолиши аниқ. Ўша тунда одамларнинг кўнглига ёруғлик инди, ортида суянса тоғдек ОТА борлигини ҳис этишди.

Доноларда бир гап бор: Яратган ҳар бир жойга ўзига мос раҳбар беради. Қўли очиқ, самимий, бағрикенг, тилидан шукр ва дуо тушмайдиган, оғир-вазмин ва албатта, меҳмоннавоз андижонликларга ўзига ўхшаган танти раҳбар берган. Вилоятнинг тинч-осойишталигини асраш, АНДИЖОН номини янада юксак кўтариш бир кишига боғлиқ эмас. Вилоят раҳбарига қанот бўлиш ҳар бир "андижонликман" деган юраги ёниқнинг бурчидир.

«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.