Андижонда

Вилоят сессиясида: ОЛТИ ОЙЛИК ЯКУНЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


20.07.2023   127

Бугун 20 июль куни Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг, оилавий ажримларнинг олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш тартиб-тамойилларига амал қилиш масалалари кун тартибига қўйилди.

Шунингдек, вилоятда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси,ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти ҳамда маҳаллий бюджет ва бошқа долзарб масалалар юзасидан жорий 1-ярим йиллик ҳисоботлар таҳлил қилинди.

Ўтган олти ой давомида вилоят прокуратураси органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, назорат фаолияти йўналишида ўтказилган тадбирлар натижасида 5 мингдан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, қарийб 6 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Жиддий қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 290 та жиноят иши қўзғатилган ва судларга қарийб 3,5 млрд сўмлик моддий зарарларни ундириш ҳақида аризалар киритилгин.

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва бандлигини таъминлаш, пенсия, нафақа ва иш ҳақи тўловларининг амалга оширилиши, ажратилган ижтимоий маблағларнинг манзилли йўналтирилиши устидан доимий назорат ўрнатилган.

Сессияда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Отабек Базаров жорий 1-ярим йилбажарилган ишлар юзасидан ахборот берди. Ўтган давр мобайнида жами 3 минг 451 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 1 минг 715 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оиддир. Мурожаатларнинг 3 минг 264 таси ёки 94,5 фоизи ҳал этилишига эришилди.

Йиғилиш давомидавилоят судининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти тингланди. Таъкидланганидек, оилавий ажримлар 21-35 ёш оралиғидаги эр-хотинлар ўртасида кўп юз бермоқда. Демак, жамоатчилик, депутатлар, маҳалла фаоллари, ҳуқуқ-тартибот органлари мана шу ёшдаги йигит-қизлар билан янада кўпроқ иш олиб бориши зарурлиги кўриняпти.

Шунингдек, сессия ишида вилоят ИИБ жамоат ҳавфсизлиги хизмати ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимлари томонидан йилнинг биринчи ярми давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан ички ишлар бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаситомонидан ўтган икки чорак давомида олиб борилган ишлар факт ва рақамларда таҳлил қилинди.

Шу билан бирга сессияда вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1 ярим йиллик ижроси тўғрисида ахборот берилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, вазифалар белгилаб олинди.