Атрофга назар

ВИЛОЯТИМИЗ ТАШҚИ САВДО АЙЛАНМАСИ БЎЙИЧА 3-ЎРИНДА


29.11.2022   173

Давлат статистика қўмитаси мамлакатимизда жорий йилнинг 10 ойида ташқи савдо айланмаси юзасидан ҳудудлар бўйича маълумот берди. Унга кўра, энг юқори ташқи савдо айланмаси Тошкент шаҳрида қайд этилди – 15,7 млрд доллар. Бунда, экспорт – 3,8 млрд доллар, импорт – 11,9 млрд долларга тенг.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 4,5 млрд доллар ҳамда 3,5 млрд долларни ташкил этган Тошкент (экспорт – 1,7 млрд доллар, импорт – 2,8 млрд доллар) ва Андижон вилоятлари (экспорт – 992 млн доллар, импорт – 2,5 млрд доллар) жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

Самарқанд вилояти – 1,9 млрд доллар, экспорт – 545 млн доллар, импорт – 1,4 млрд доллар; Фарғона вилояти – 1,7 млрд доллар, экспорт – 703,4 млн доллар, импорт – 1,0 млрд доллар; Наманган вилояти – 1 млрд доллар, экспорт – 476 млн доллар, импорт – 571 млн доллар; Навоий вилояти – 1 млрд доллар, экспорт – 500 млн доллар, импорт – 523 млн доллар; Бухоро вилояти – 981 млн доллар, экспорт – 251 млн доллар, импорт – 730 млн доллар; Хоразм вилояти – 679 млн доллар, экспорт – 215 млн доллар, импорт – 464 млн доллар; Сирдарё вилояти – 643 млн доллар, экспорт – 259 млн доллар, импорт – 384 млн доллар; Жиззах вилояти – 564 млн доллар, экспорт – 161 млн доллар, импорт – 403 млн доллар; Қорақалпоғистон Р. – 499 млн доллар, экспорт – 303 млн доллар, импорт – 196 млн доллар; Қашқадарё вилояти – 456 млн доллар, экспорт – 246 млн доллар, импорт – 210 млн доллар; Сурхондарё вилояти – 320 млн доллар, экспорт – 190 млн доллар, импорт – 130 млн доллар.