Атрофга назар

ВИЛОЯТНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИГА КЎЧМА, ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ КОНТЕЙНЕРЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА


23.04.2022   429

Бугунги кунда аҳолига қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида давлатимиз томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Андижоннинг чекка ҳудудларидаги маҳаллаларда шифокорлар учун замонавий тиббий пунктлар ташкил этилмоқда. Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, марказларга узоқ бўлган ҳудудлардабирламчи тиббий санитария хизматини ташкил этиш, амбулатор хизмат сифатини яхшилаш учун аҳолининг уйига яқин жойларда тиббий ускуналар, интернет, замонавий алоқа воситалар, доир-дамронлар билан жиҳозланган тиббий пунктлар ташкил этилмоқда. Чекка ҳудудларда замонавий алоқа воситалари билан жиҳозланган тиббиёт ходимлари марказлардаги шифокорлардан бемор учун онлайн консультациялар олиши мумкин, диагностика учун маслаҳатлар олиши мумкин, шунингдек бемор ўрнатилган тартиб асосида марказлардаги шифо масканларига даволаниш учун юборилиши мумкин, шунингдек даволаниш режаси асосида кичик тиббий муолажалар, инъекциялар ўтказилиши мумкин.

Тиббий пунктларни ташкил этишда махсус қайта реконструкция қилинган контейнерлардан фойдаланиш амалиёти ҳам синаб кўрилмоқда, бунинг учун Андижон вилоятига 10 та контейнер келтирилиб, ўрнатилмоқда.