Атрофга назар

ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИ МАЖБУРИЙ БЎЛМАСЛИГИГА ОИД ҲУКУМАТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ


06.10.2022   323

Ҳукумат қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда ўқувчилар учун ягона мактаб формасини жорий этиш расман бекор қилинди. Ўзбекистонда ягона мажбурий мактаб формасини жорий этиш беш йилдан буён кенг жамоатчилик норозиликлари туфайли амалга ошмай келмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 3 октябрдаги [558-сон] қарори билан ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди, дейилади «Газета.uz» хабарида.

«Ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида улар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини кийишга мажбур эмас», — дейилади ҳужжатда.