Андижонда

ЯНА БИР МАКТАБДА ДУАЛ ТАЪЛИМ


24.02.2023   144

Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи мобайнида Андижон туманидаги 55-умумтаълим мактабида ташкил этилган дуал таълим тизими билан танишиб, тизимни ижобий баҳолаган ҳолда кенгроқ жорий этиш бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтган эди.

Вазифалар ижроси ўлароқ, Бўстон туманидаги 24-умумтаълим мактабида ана шундай тизими йўлга қўйилди. Туман ҳокими С.Носирова мазкур муассасада бўлиб, ўқишдан ташқарида ҳунар ўрганаётган ўқувчи ёшлар билан учрашди.