Андижонда

ЯНГИ АНДИЖОН – КЎКЛАМИЙ ТАРОВАТ, БАҲОРИЙ САЙИЛЛАР МАСКАНИ


27.03.2022   572

Одамлару, одамлар! Эшитмадим деманглар!!!

Янги Андижонда халқ сайиллари бошланди!

Андижонликлар ва вилоят меҳмонлари билан гавжум Андижон тумани адирликларидаги табиатнинг уйғониш паллаларига гувоҳ бўлишни истайсизми?

У ҳолда келинг, Сизларни янги Андижонда миллий анъаналар, миллий спорт ўйинлари, баҳорий оҳанглар, шодиёналар қарши олади!

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур оммавий сайлларда юзга яқин корхона ва ташкилотлар жамоалари ўз кўргазмалари билан иштирок этмоқдалар.