Андижонда

Янги Андижон: ЗАМОНАВИЙ КЎП ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙЛАР ЖАДАЛ ҚУРИЛЯПТИ


04.05.2022   287

Янги Андижон шаҳри яшил ҳудудида куз-кўкламда ўтқазилган дарахт кўчатлари барг ёзиб юртдошларимиз меҳнатини кўз-кўз қиляпти. Яшиллик оламига туташ майдонларда кўп қаватли уй-жойлар жадал қурилмоқда. Замонавий монолит усулида тикланаётган тураржойлар мустаҳкам ва кўркамлик касб этади. Бу йил 74 та кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилиши белгиланган. Сифат ва сурат доимо эътиборда.

-Йигирмадан зиёд қурилиш ташкилотлари кўв қаватли тураржойлар қурилиши билан банд, - дейди вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Янги Андижон» шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш давлат унитар корхонасининг малакали мутахассиси Санжарбек Масобиров. – Янги Андижон шаҳри қурилиши лойиҳасига асосан 420 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган замонавий қулайликларга эга 5-, 7-, 9- қаватли уй-жойлар бунёд қилинади. Маҳаллий қурилиш ташкилотлари жамоалари қаторида хорижлик бинокорлар ҳам ишлашмоқда. Туркиялик тажрибали мутахассислар жамланган «YENI KAZAN INSAAT» масъулияти чекланган жамияти амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари тахсинга сазовор. Ҳамкорларнинг адир шароитида уй-жой қурилишидаги илғор тажрибаси асқотмоқда. -Хиндистонлик инвесторлар ҳам уй-жойлар барпо этилишида фаол қатнашишяпти.

Янги Андижон шаҳридаги тураржойлар ҳамда инфратизимдаги объектларнинг сув, электр, алоқа тармоқлари тунел остидан ўтқазилиши замонавий ёндашувнинг мисоли.

Янги Андижон шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар кундан кунга бўй чўзмоқда.

Аҳмадилло СОЛИЕВ.

Хурсандбек АРАББОЕВ олган суратлар.