ЯНГИ ФАРМОН ИМЗОЛАНДИ

30.06.2025 206
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги “2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги 70-сонли Фармони имзоланди.
2030-йил 1-январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни (мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ташкил етишга мораторий жорий қилинади. Республика ва маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари томонидан кўчмас мулк сотиб олиш, давлат функциясига ва давлат мулкига егалик қилиш мезонларига мос бўлмаган корхоналарни ташкил етиш ташаббуси билан чиқишга йўл қўйилмайди.
Бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок етиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;
Майдони 10 минг кв.м.гача бўлган давлат мулки обектлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субектларига 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорлик субектларига баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади;
Маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари томонидан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкалари, устувор равишда, фаолиятини кенгайтириш истагида ва тайёр лойиҳаси бўлган тадбиркорлик субектлари таклиф билдирган жойлардан танланади;
Олти ой давомида электрон онлайн аукцион савдоларида ижарага берилмаган обектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилган қийматда белгиланади. Бунда, бошланғич нарх пасайтирилганда ҳам ижарага берилмаса, ушбу аукцион унда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам, истисно тариқасида, ўтказилган деб ҳисобланади;
Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман ва шаҳар марказларидаги давлат ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар маʼмурий биноларининг биринчи қавати бўшатилиб, электрон онлайн аукцион орқали тадбиркорлик субектларига савдо ва сервис обектларини ташкил етиш учун ижарага берилади.
Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари аризаси асосида сотилган бўш турган давлат кўчмас мулк обектларини сотишдан тушган маблағларнинг бошланғич нархидан ошган қисмининг 10 фоизи тегишлича Савдо-саноат палатасига ёки ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириш учун тегишли жамғармага ва обект жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинига тенг улушларда ўтказиб берилади;
Жамшидбек ИСРОИЛОВ,
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ
Андижон вилояти ҳудудий вакили.