Атрофга назар

ЯНГИ ҚОНУН: Энди 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади


30.05.2023   122

Жориййил 24 май куни Ўзбекистон Республикасининг“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунда эълон қилинди. Мазкур ҳужжатга кўра, чакана савдо шохобчасида сотилаётган тамаки маҳсулотлари ва никотин истеъмол қилиш мосламалари очиқ ҳолда намойиш этилмайди. Яъни сотувдаги тамаки маҳсулотлари ва никотин истеъмол қилиш мосламалари ўрнига уларнинг номи ва нархи акс эттирилган рўйхат жойлаштирилади.

Бунда харидор талабига кўра, фақат сотиладиган маҳсулот кўрсатилиши мумкин.

Шунингдек, Қонун билан Солиқ органларининг алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги ваколатлари тасдиқланди. Унга мувофиқ, солиқ органлари:

— алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланиши билан боғлиқ солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши устидан назорат қилади;

— савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилади. Уларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш чораларини кўради.

Қонунга мувофиқ, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади.