Янги қозонхона ишга туширилди
16.11.2023 147
Асака туманида янги марказий қозонхона ишга туширилди. Бунинг натижасида 27 та кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи 1 минг 34 та хонадонни иссиқлик манбаи билан таъминлаш имконияти яратилди.
-Ҳудудлардаги инфратузилманинг яхшиланиши халқимизнинг турмуш шароитини тубдан ўзгартириб юборади,-дейи меҳнат фахрийси Абдураҳмон Исмоилов. – Оддий мисол, Асака туманидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларини аксарият ҳолларда кўмир ёқилғиси билан иситарди. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мутлақо зид эканлигини ҳамма билади, бироқ, бошқа чора йўқ эди. Янги қозонхонанинг ишга туширилиши асакаликларга қулайлик яратиш билан бир қаторда қиш мвсумини хавфсиз ўтказишларига ҳам шароит яратди.
Қозонхонанинг фойдаланишга топширилиши туфайли манзилда жойлашган4 та мактабгача таълим ташкилоти, битта мактаб, битта туғруқ комплекси ва 3 таташкилот бинолари ҳам иссиқлик манбаига эга бўлди.
Саминжон ҲУСАНОВ.