ЯНГИ РАИСЛАР ЎҚИТИЛМОҚДА
14.07.2022 445
Андижон давлат университетида вилоят бўйича янги сайланган 887 та маҳалла раислари учун ўқув-семинарининг 2-босқичи бўлиб ўтмоқда. Мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини шакллантириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг муаммоларини маҳаллада ҳал этишдаги устувор вазифалар ижросини амалда қўллаш масалалари семинарнинг асосий машғулотларига айланди.

2-босқичда 222 нафар Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган маҳалла раисларига модераторлар томонидан асосий вазифалар, хуқуқ ва мажбуриятлар, давлат органлари билан ҳамкорлигига доир ташкилий ва амалий масалалар батафсил ёритилади.
Эслатиб ўтамиз, ўқув-семинарнинг дастлабки босқичи жорий йил 1 июлдан 6 июлгача давом этиб, унда 221 нафар маҳалла оқсоқолларининг соҳадаги билим ва кўникмалари оширилган эди.
