Андижонда

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ЯНГИЛАШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛЛАРИ» МАВЗУСИДА ДАВЛАТ ГРАНТИНИНГ 2-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ


16.08.2022   452

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан Янги Ўзбекистон стратегиясининг ижросини таъминлашда «Янги Ўзбекистонни янгилаш ва тараққиёт омиллари» мавзусида давлат грантининг 2-танлови эълон қилинган эди.

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 10 та йўналишда топширган ариза ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларини кўриб чиқиш мақсадида Ижтимоий шерикчилик комиссияраиси М.Ғаниева, Жамоат фонди раҳбари З.Исмоилова, ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Жамоат фондига 2-Давлат гранти учун жами 20 талойиха топширилган бўлиб,ННТ ва фуқаролик жамиятини бошқа институтлари томонидан аризалар почта орқали тақдим этилган.

Шунингдек, комиссия аъзолари олдига Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондиҳисобидан 30 млн сўмгача грант маблағибелгиланган.Ҳар бир аризанинг мақсад ва вазифаларини тўлақонли кўриб чиқиш, кутилаётган натижалар самарадорлигини инобатга олган ҳолдаишчи гуруҳ хулосасига кўра 6 та ННТ лойиҳа иштирокчилари ғолиб деб топилди.