Андижонда

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ МАЗМУН МОҲИЯТИ ТАРҒИБОТИ


03.02.2022   816

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун моҳияти тарғиботи юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги муассасаларда фаолият юритаётган тиббиёт соҳаси мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси раҳбари М.Султонова ҳамда экспертлар томонидан Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, мақсадлари ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар юзасидан тақдимот қилинди.

Давра суҳбати давомида таъкидландики, Янги Ўзбекистоннинг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришга қаратилгани, халқпарвар давлат барпо этиб, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришга, миллий иқтисодиётимизни ривожлантириб, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлашга йўналтирилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш, умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш йўллари белгилаб берилгани эътиборга сазовордир. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш негизида оқилона сиёсий уфқлар сари одимлаш – Янги Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашида муҳим ўрин тутади. Мамлакатимиз тараққиётини янада тезлаштириб, юртимиз ободлиги, аҳоли фаровонлиги ва халқимизнинг тинч, осуда турмушини таъминлайди.