Андижонда

ЯНГИ ЎЗБEКИСТОННИНГ ЯНГИ АВЛОДЛАРИ...


29.04.2022   943

Жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевориэса бу мактабдир.

Барча соҳаларда илғор тараққиёт йўлидан бораётган ва юксак марраларни қўяётган юртимиз учун ҳар томонлама етук кадрлар керак. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари томонидан қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бунга замин яратилди. Мактабгача таълим, умумтаълим ва олий таълим тизими мазмунан ва сифат жиҳатидан янгиланиб бормоқда.

Мамлакатимизда ташкил этилган Президент мактаблари эса янги авлод кадрларини тарбиялашда муҳим асос бўла олади. Чунки бу ўқув масканлари иқтидорли болаларни аниқлаш, илғор технологияларни қўллаган ҳолда уларга сабоқ бериш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим бўлиши шубҳасиз.

Жумладан, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги директори Хилола Умарова Андижон шаҳридаги Президент мактабида бўлди. Шунингдек, таълимда барча мезонлар сифат, самарадорлик ва натижа билан баҳоланиши, ўқитувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаши, ташаббусларга интилиб фаолият юритиши, ўқувчиларга умумтаълим фанларини чуқур ўргатиш билан бир қаторда маънавий-маърифий ишлар самардорлигини ошириш барчанинг доимий диққат марказида туриши зарурлигини таъкидлади. Мактаб ўқувчилар томонидан эса «Янги Ўзбекистоннинг янги авлодлари» номли адабий-бадиий композиция намойиш этилиб, турли кўргазмалар ташкил этилди.

Сарварбек Зуҳриддинов олган суратлар.