Андижонда

ЯНГИКЎРПА МАҲАЛЛАСИ АҲЛИ РАИСЛИККА ИЧКИ ИШЛАР СОҲАСИНИНГ СОБИҚ ХОДИМИНИ ТАНЛАДИЛАР


25.05.2022   417

Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги Янгикўрпа маҳалласида ўтган сайловга масъул лавозимга уч нафар номзод тавсия этилганди. Ҳудуд сайловчиларининг 138 нафар вакиллари ўзлари билган, ишонган, танлаган номзодга овоз бердилар.

Очиқлик, адолатлилик билан ташкил этилган жараёнда 55% овоз билан Рахмонберди Эргашев маҳалла раиси лавозимига сайланди.

Ички ишлар соҳасининг 22 йиллик собиқ фидойи ходими эндиликда халққа камарбасталик, жамоатчиликка елкадошлик, маҳалла ободлиги ва фаровонлиги йўлидаги фаоллик учун меҳнат қилишга ваъда берди.