Андижонда

ЯНГИЛАНАЁТГАН “МЕҲНАТ” КОДЕКСИ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛСИН


30.03.2023   164

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида “Меҳнат” кодексига киритилаётган ўзгариш ва нормалар юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоят касаба уюшма ташкилоти бирлашмасининг меҳнат-ҳуқуқ инспектори Хабибулло Усмонов ҳамда“Ҳудудгаз Андижон” таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчехра Маматхўжаевалар нутқ сўзладилар.

Нотиқлар ўз сўзи давомида ривожланиб бораётган Янги Ўзбекистонда ишчи-ходимларга қўйилатёган талаблар, шунингдек уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жаҳон андозаларига мос равишда, инсон қадри чун хизмат қилувчи нормалар зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Шу боис ҳам, “Меҳнат” кодексига ўзгартириш ва янги нормалар киритилаётганлиги, уларнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар тақдим этдилар.

Мисол учун, Ходимнинг шахсга доир маълумотлари тўғрисида янги нормалар киритилмоқда. (175-модда. Ходимнинг шахсга доир маълумотлари). Унга мувофиқ меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумоти деб топилади. Ёинки, ходимнинг иш стажига қараб ишдан бўшатиш нафақасини табақалаштириш ва бунда айнан ушбу ташкилотда ишлаган муддатини инобатга олиш назарда тутилмоқда.

Давра суҳбати сўнгида киритилаётган ўзгариш ва нормалар юзасидан соҳа ходимларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Акмалжон ХОЛИҚОВ,

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот котиби