Андижонда

ЯРМАРКАДА БИР КИЛОГРАММ ГЎШТ 55 МИНГ СЎМ...


15.08.2022   525

Энг улуғ, энг азиз байрам ҳисобланган Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан Андижон шаҳридаги маҳалла гузарларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси иш бошлади.

Ярмарканинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, йиғилганларни кириб келаётган айём билан муборакбод этди ва ушбу қилинаётган барча сайҳаракатлар халқимиз байрамни яхши кайфиятда кутиб олишлари ҳамда ҳаётдан рози бўлишлари учун эканлигини айтиб ўтди.





Энг улуғ, энг азиз байрам ҳисобланган Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан Андижон шаҳридаги маҳалла гузарларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси иш бошлади. ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркалардан фермер хўжаликлари, “Андижонгўштсутсавдо”, “Андижонбалиқ”, “Элга хизмат” масъулияти чекланган жамиятлари, вилоятдаги агрофирмалар, паррандачилик корхоналари томонидан етиштирилган ва ишлаб чиқарилган мева-сабзавот, озиқ-овқат ва полиз маҳсулотлари ҳамда мактаб учун керакли бўлган барча жиҳозлар ўрин олган. Савдога қўйилган маҳсулотлар нархи бозордагига нисбатан анча арзон ва сифатли.

– Бир килограмм гўштни 55 минг сўм, бошқа рўзғор учун керакли маҳсулотлар ҳам анчагина арзон, энг асосийси пластик карточкалар орқали ҳам савдо қилса бўлади, – дейди Андижон шаҳрида яшовчи меҳнат фахрийси Муҳаббатхон Холмирзаева. – Ҳалқни ўйлаб, шундай қулайликлар яратиб берилаётгани учун давлатимиздан миннатдормиз.

Тинчлик осудаликва эзгулик айёми бўлган Мустақиллик куни байрами муносабати билан ташкил этилган савдо ярмаркалари юртимизда инсон омилига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Айни пайтда бу аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, халқимизнинг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.