«ЯШИЛ МАКОН» ҚЎШНИЛАРИМИЗГА ҲАМ МАЪҚУЛ БЎЛМОҚДА
23.02.2022 472
Уларнинг мурожаатига биноан вилоят ҳокимлигининг бир гуруҳ мутасаддилари Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида бўлишди. Яқин қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтириш орқали тизимли ишларни амалга оширишдан иборат бўлган икки томонлама мулоқот самарали кечди. Вилоят ҳокимлиги томонидан 10 минг дона павлония дарахти кўчатлари беғараз етказиб берилди.



Ташриф чоғида вилоят ҳокими ўринбосари А.Максумов бошчилигидаги мутасаддилар томонидан шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирига дастлабки павлония дарахти кўчатлари абадий дўстлик рамзи сифатида ўтқазилди.
Ташриф якунида ўшлик мутасаддилар Ўзбекистон ҳукуматига, барча юртдошларимизга самимий миннатдорлик билдиришди.
(Махсус мухбиримиз).
