“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида суд тизими вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда

02.12.2024 761
Бугун Ер юзида кузатилаётган иқлим ўзгаришлари табиатни асраш, экологик мувозанатни сақлаш каби жиҳатлар инсоният олдидаги ниҳоятда долзаб муаммолардан бири эканлигини кўрсатиб турибди. Мамлакатимизда ҳам бу масалага кейинги йилларда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кенг қулоч ёзиб бораётганлиги бу фикрнинг яққол исботи.
Яшил майдонларни кенгайтириш орқали атроф-муҳитни асрашни барча жонкуяр юртдошларимиз қатори суд тизими вакиллари ҳам ўзлари учун қалб амрига айлантиришган. Жумладан, яқинда Янги Андижон массиви ҳудудидаги адирликларда ташкил этилган кўчат экиш акциясида Андижон вилояти суди жамоаси фаол иштирок этди. Судьялар ва суд ходимлари ўзлари учун ажратилган майдонларда ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитига мос дарахт кўчатлари ўтқаздилар.
Умуммиллий ҳаракат доирасида вилоят суди ҳамда қуйи судларнинг маъмурий бинолари теварагидаги бўш майдонларга ҳам мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.