Андижонда

ЙИЛ САРҲИСОБИ – ЯНГИ ЙИЛ РЕЖАЛАРИГА ҚАНОТ


04.01.2023   243

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят бирлашган қўмитаси томонидан “Бошланғич касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Унда вилоят маданият бошқармаси тизимидаги театрлар, кутубхоналар ва мусиқа мактаблари, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси тасарруфидаги спорт мактаблар ҳамда туризм соҳасига алоқадор ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этдилар.

Дастлаб сўз олган вилоят кенгаши раиси ўринбосари Н.Абдураҳмонова бугун мамлакатимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимларига кўрсатилаётган эътибор, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ва Марказий Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси фаолияти хусусида мамнунлик билан гапирди ва қуйидагиларни алоҳида таъкидлади:

  • Федерация томонидан 2 йил аввал жамиятимизда етакчи соҳаларидан бирига айланиб бораётган маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги ходимларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича янги тармоқ - Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этилган эди. Бугунги кунда мазкур тармоқ ўз атрофида вилоятимизда жами 92 та ташкилот ва муассасаларда ишловчи жами 6 мингдан ортиқ меҳнаткашларни бирлаштирди.

Шунингдек, семинар давомида уюшма вилоят кенгаши масъули М.Матисаев, меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.Усмонов, Бирлашманинг Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Э.Тешабоев, Ташкилотларда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларни олдини олиш ишларини ташкил этиш вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори М.Азимходжаев ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси Д.Қаюмовлар томонидан ўтган йилда бажарилган ишлар ва янги йилда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар айтиб ўтилди.

Якунда бошланғич касаба уюшма раислари соҳа доирасида қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.

М.МАТИСАЕВ.