ЙОДНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИДАГИ АҲАМИЯТИ
11.08.2022 568
Ош тузи – бу доимий ва оммавий истеъмол қилинадиган маҳсулотдир. Маълумки, йод танада ҳосил бўлмайди. Ўзбекистон тупроғи ва сувида, маҳаллий мева-сабзавот, балиқ, гўшт, дон маҳсулотларида йод миқдори жуда кам бўлиб, инсоннинг кундалик эҳтиёжини қоплай олмайди. Ош тузини йодга бойитишдан мақсад, организмни йод танкислигидан ҳимоялашдир.
Йод моддасининг организмга етарли миқдорда қабул қилинмаслиги оқибатида йод танқислиги ҳолатлари юзага келади: Йод танқислиги ёш болаларда руҳий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш ҳолатларини келтириб чиқаради; ҳомиладор аёлларда йод танқислиги ҳомиланинг тушишига, боланинг ўлик ҳамда ақлан заиф ва бошқа нуқсонлар билан туғилишига олиб келади.
Йод етишмаслигини олдини олиш учун эса таркибида йод моддасини сақловчи озиқ-овқат маҳсулотларидан денгиз маҳсулотлари, ёнғоқ, бақлажон, шолғом, саримсоқпиёз ва ҳ.к.лардан ҳам мунтазам истеъмол қилиб туриш керак бўлади. Овқатга доимо йодланган туз солишга одатланинг.
Овқат пиширишда унга тайёр бўлгандан сўнг, меъёрда туз солинг. Салатлар тайёрлашда туз ўрнига табиий зираворлар ва лимон сувидан фойдаланиш тавсия этилади.
