ЁШ «ҚИЗИЛ ИБЛИСЛАР» РОНАЛДУ БИЛАН ТИЛ ТОПИША ОЛМАЯПТИ
23.01.2022 676
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жамоадошлари билан муносабатлари ҳавас қиладиган даражада эмас, деб ёзмоқда The Athletic.
Манбага кўра, жамоанинг бир қанча ёш футболчилари португалиялик футболчи билан тил топишиш қийин, деб ҳисоблайди.
Қайд этилишича, ҳатто инглиз тилида базўр гапирадиган ҳужумчи Эдинсон Кавани ҳам жамоани бирлаштириш масаласида Криштианудан устунроқ. Баъзи манбалар Роналдунинг ҳамюртлари Бруну Фернандеш ва Диогу Далот билан яқинлиги «МЮ» кийиниш хонасида бирдамликнинг йўқолишига олиб келганини таъкидламоқда.