Андижонда

Ёш қутқарувчилар Андижонда


28.05.2024   563

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирилиги ҳамда Ёшлар ишлари агенлиги ҳамкорлигида 2014 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Ёш қутқарувчи” кўрик-танловининг жорий йилдаги республика босқичига Андижон вилояти мезбонлик қилмоқда.

29 май санасидан давом этадиган икки кунлик мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 14 та умумтаълим мактаблари ва 14 та касбий таьлим муассасаларининг жамоалари ўзаро беллашадилар.

Андижон темир йўл вокзалида меҳмон жамоалар тантанали кутиб олинди. Кутиб олиш тантанасида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари К.Комилов ва

- Танловнинг асосий мақсади ёшлар ва кўнгиллиларни фавқулодда вазиятлар, табиий офатларга тайёргарлиги бўйича ҳаракатга тайёрлашдан иборат, - дейди Ҳасанбой Раззоқов ФВБ бўлим бошлиғи. - Мусобақа ўзида истиқболли мақсадларни мужассам этиб, мазкур беллашувларда йигит-қизлардан улкан шижоат, матонат ва маҳорат талаб этилади.Қутқарувчилик шарафли ва машаққатли касб. Қутқарувчи ўзи билан бир қаторда ўзгаларга ҳам ёрдам бериши, ҳаётини фалокатлардан асраб қолмоғи керак. Шунинг учун ҳам, у нафақат жисмонан, балки интеллектуал жиҳатдан ҳам етук бўлиши зарур.

Чунки фавқулодда вазиятлар вақт ҳам, шароит ҳам танламайди. Шундай экан, уларнинг оқибатларини юқори даражада бартараф этиш келажакда бугунги қутқарувчи ёшларнинг тайёргарлиги, билим-малакасига боғлиқ бўлиб қолаверади.

Айтиш жоиз, қуйи саралаш босқичларида иштирок этган 80 мингдан зиёд ўғил-қизлар орасидан фақат
224 нафар қатнашчига республика босқичида иштирок этиш бахти насиб этгани мазкур беллашувларнинг нақадар кескин ва муросасиз ўтганидан, ёшларнинг тинимсиз кураш, бақувват ирода ва маҳорат ҳисобидан бугунги марраларга етиб келганидан далолатдир.

Жамоалар мусобақа шартларини вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁҚО ва АДУ ҳудудида бажаришлари режалаштирилган.

Зилола РАҲМОНОВА.

Элёрбек МАМАЖОНОВ олган суратлар