Етти иқлим

«Ёши» 7 йилдан катта бўлса...


24.07.2024   562

Қозоғистон ишлаб чиқарилганига етти йилдан ошган автомобилларни импорт қилишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Айни пайтда ушбу масала муҳокама босқичида бўлиб, Қозоғистон Саноат вазирлиги Евроосиё иқтисодий комиссияси йиғилишига таклиф киритишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, 2023 йилда Қозоғистонда ЕОИИнинг бошқа давлатларидан келган транспорт воситаларининг 330 мингтаси рўйхатдан ўтказилган ва уларнинг ўртача ёши 17 ёш. Ҳукумат айнан шунга қарши курашмоқчи.

«Ишчи гуруҳ иштирокчилари мамлакатга 7 йилдан ортиқ эскирган автотранспорт воситаларини олиб киришни чеклашни таклиф қилишди.

FIFA Исроил клубларини мусобақалардан четлатиши кутилмоқда

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ташкилот кенгаши йиғилишида Исроил жамоалари ва клубларини халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Адвокат Макс ду Плессис Исроил расмийларининг Фаластиндаги ҳаракатлари FIFA'нинг асосий мақсад ва ғояларига путур етказиши ҳақида ҳисобот тайёрлади. Ҳисоботда, шунингдек, Исроил инсон ҳуқуқларини поймол қилаётгани, мамлакат расмийлари миллатига кўра камситишлари, бу инсонпарварлик мақсадлари ва FIFA позициясига зид эканлиги қайд этилган.

(Интернет хабарлари асосида тайёрланди)