Андижонда

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ


21.11.2022   182

21-22 ноябрь кунлари, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Андижон гарнизони томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 92-сон ҳамда 93-қарорлаларида белгиланган муҳим вазифаларни 2023 йилда юқори савияда давом эттириш, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ғурур руҳида тарбиялашда кўмаклашиш, шунингдек, мазкур йўналишда ягона фикр ва ёндошувга келиш мақсадида, Андижон вилоятидаги мавжуд маҳалла етакчилари билан "Маҳаллаларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими" мавзусида амалий семинар ташкил қилинди.

Тадбирда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, келгусида ҳар томонлама амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр ва мулохазалар юритилди.