Андижонда

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА


31.10.2022   409

Маълумки, республика ишчи гуруҳи томонидан ёшлар билан иш олиб боришнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Андижон шаҳрида ўрганишлар олиб борилди. Эҳтиёжи бор йигит-қизлар учун “Ёшлар жамғармаси”дан маблағлар ажратилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга, ўқишларини давом эттиришларига имконият яратилди.

Мазкур тадбирларнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида эндиликда жойларда ёшлар муаммолари, масалалари ечими юзасидан кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, уларни қайта хатловдан ўтказиш ҳамда ўрганиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Пахтаобод туманида ушбу эзгу ишларни давом эттириш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги котибияти мудири Элёрбек Холмирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Дастлаб, ишчи гуруҳи раҳбари томонидан мутасадди ташкилот вакиллари биланучрашув ўтказилиб, қилиниши керак бўлган ишлар келишиб олинди.

Шунингдек, хатлов давомида етакчилар хонадонма хонадон юрган ҳолда ўрганиш олиб бориб, ёшларни қийнаган муаммо ва таклифларини белгиланган тартиб асосида расмийлаштириш, ҳамда ижроси тўлиқ назоратга олиниши кераклилиги тушунтирилди.

Маълумот ўрнида: барча шаҳар ва туманларда хатлов ишларини мувофиқлаштириш бўйича штаблар ташкил этилиб, қилинаётган ишлар доимий таҳлил қилиб борилмоқда. (секторларда ҳам штаблар ишламоқда)

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.