Андижонда

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАК УЧУН ЙЎЛ


04.04.2023   181

Андижон шаҳар педагогика коллежида “Жамиятда ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш – давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда коллежнинг педагогик жамоаси ва ўқувчилари, маҳаллий ННТлар вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Фарҳодбек Атаханов томонидан 30 апрель куни мамлакатимизда ўтказиладиган референдум моҳияти, Конституциямизга киритиладиган кескин кўшимча ва ўзгартиришлар ҳеч кимни бефарк колдирмаётганлиги, бу муҳим сиёсий веқеа халкимизнинг онгида ва калбида эртанги кунга бўлган ишончи, —ғурур ифтихорни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши атрофлича мисоллар орқали тушунтирилди.

Ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли тўғрисидаги фикрлари билан сўз олган “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Шохрухбек Абдусаматов йиғилганлар билан қизғин мунозара муҳитини ярата олди.

Мавзу доирасидаги мулоҳазалар ташкилотчилар ҳамда иштирокчиларнинг савол-жавоблари билан кўтаринки тус олди.

Маҳбубахон ИСРОИЛОВА,

коллеж ўқитувчиси