Андижонда

ЁЗГИ ТАЪТИЛ МАВСУМИНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗИШЛАРИ УЧУН ҚОРАҚОЛПОҒИСТОНЛИК 200 НАФАР ИҚТИДОРЛИ ЎҒИЛ-ҚИЗЛАР АНДИЖОНДА


24.07.2022   593

Мактаб ўқувчилари бўлган фарзандларимиз, йигит-қизларимизни ёзги таътилдаги вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларни фойдали машғулотларга йўналтириш айнан мавсумнинг муҳум масалаларидан биридир. Таътил қанчалик соз ўтса, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳам пухта бўлади. Бу борада ёзги оромгоҳлар ва дам олиш масканларининг ўрни катта. Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги «Шаббода Шифо Файз» болалар оромгоҳи ҳам мавсумда самарали фаолият кўрсатмоқда. Қорақолпоғистонлик бир гуруҳ ёшлар ушбу сўлим гўшада дам олишни бошладилар. Бу албатта, ўқувчилар ўртасидаги дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Қорақолпоғистондан йўлга чиққан поезд эрта тонгда орол бўйи минтақасининг 200 нафар иқтидорли ўғил қизлари ва кўмакка мухтож оилаларнинг фарзандларини ёзги таътил мавсумини мароқли ўтказишлари учун Андижонга олиб келди.

Ўзбекистон касаба уюшмаси кўмагида амалга оширилган бу сайҳаракатлар биринчи навбатда билимга чанқоқ ўғил қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилса, ўз навбатида уларнинг саломатликларини яхшилашга ҳам ёрдам беради.

Дастлаб, меҳмонлар Андижон фарзанди шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб хурмат бажо келтирдилар. Шундан сўнг махсус ажратилган замонавий автобусларда болажонлар мафтункор қиёфа касб этган оромгоҳга хавфсиз етказиб қўйилди.

  • Биз ёзги таътилни мазмунли ўтказиш, мириқиб ҳордиқ чиқариш мақсадида Андижонга келдик, - дейдиқорақолпоғистонлик Шоҳида Умрзоқова. Бизни жуда ҳам яхши кутуб олишди. Мен билан келган болаларнинг кайфияти жуда ҳам зўр, биз шу оромгоҳда дам олиб, янги ўқув йилига куч-қувват ва яхши кайфият билан қайтамиз.

Икки дарё қирғоғида жойлашган дам олиш маскани бугун ҳар доимдагидан кўра мафтункор қиёфада безатилган. Бу ердаги шароитлар билан танишар эканмиз бугунги илмга ташна бўлган ўғил қизлар учун энг зарур бўлган балалар адабиёти билан бойитилган кутубхона, болаларнинг жисмоний имкониятларини яхшилашга хизмат қилувчи сузиш ҳафзаси, барча спорт турларини ўз ичига олган майдончалар қобилиятли ва зеҳнли ёшлар учун тахт қилиб қўйилган.Бундан ташқари болажонлар учун турли ҳилдаги тўгараклар фаолият олиб бормоқда.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Сарварбек ЗУҲРИДДИНОВ.

«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.