Атрофга назар

«ЮРТИМ БОЛАЖОНЛАРИ» 2 ТА АСОСИЙ КУБОКНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР


28.03.2022   1101

Бадиий гимнастика бўйича Самарқанд шаҳрида Халқаро мусобақа мақомида ўтказилган беллашувда вилоятимиз вакиллари сифатида Жалақудуқ туманидаги “Юртим болажонлари” нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари Андижон шарафини ҳимоя қилдилар.

Мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва қўшни республикалардан жами 40 та жамоа ҳамда 1500 нафардан зиёд қизлар иштирок этдилар. Муросасиз ўтган мусобақаларда андижонлик қизалоқлар 9 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

-Умумжамоа ҳисобида ҳам вакилаларимиз тўртта асосий кубокнинг иккитасига сазовор бўлганлари фахримиздир, - дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи А. Азимов. - Мана шундай умид ғунчалари эртанги кунимиз спортининг ёниқ давомчиларидир. Жаҳон майдонларида ҳам спортнинг турли йўналишларида болажонларимиз улкан ютуқларни қўлга киритишларига ишонамиз.

Дарҳақиқат, бундай ғалабалар келажакда янада катта марраларга дебоча бўлади.

Зилола РАҲМОНОВА.