Атрофга назар

ЮЗДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ХАСТАЛИКЛАР БЕЛГИСИ...МИ?


06.09.2022   429

Мутахассисларнинг аниқлашича, юздаги ҳар бир ўзгариш организмдаги турли касалликлар белгиси ҳисобланаркан. Қуйидаги маълумотлар орқали ўзимизда кечаётган муаммоларни билиб олишимиз мумкин экан.

- Пешонадаги ҳуснбузар гормонал ўзгариш ёки ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолардан далолат.

- Бурундаги тошма юрак-қон томир тизимидаги бузилишлардан огоҳлантиради. Агар тошма қаншар соҳасида пайдо бўлса, жигарнинг қонни ёмон тозалаётганини англатади.

- Кўз атрофидаги тошма буйрак яхши ишламаётганини билдиради,

- Лаб атрофидаги ҳуснбузар эса ошқозон бузилиши ва ич қотишига ишора қилади.

- Лунждаги ҳуснбузар ҳам ошқозон-ичак йўлидаги муаммолардан огоҳлантириши мумкин.

- Ўнг лунж нерв тизимига жавобгар. Шу боис юзнинг ўнг томонидаги тошма асабийлашмасликка чақиради.

- Чап лунждаги тошма эса жигар билан боғлиқ муаммолардан гувоҳлик бериши мумкин.

- Иякдаги ҳуснбузар эндокрин тизими фаолиятидаги бузилишларга ишора қилади