ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ КАФЕДРАЛАРИ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИ БЎШ ЎРИНЛАРИ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
20.01.2026 1217
1. Умумий физика кафедраси бўйича – 1 та профессор;
2. Ўзбекистон тарихи кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент;
3. Жаҳон тарихи кафедраси бўйича – 1 та доцент;
4. Психология ва педагогика кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
5. Алгебра ва анализ кафедраси бўйича – 1 та ўқитувчи;
6. Амалий математика кафедраси бўйича –1 та доцент, 1 та ўқитувчи;
7. Конденсирланган муҳитлар физикаси кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи;
8. Ижтимоий фанлар кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент;
9. Ўзбек тилшунослиги кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та ўқитувчи;
10. Факультетлараро жисмоний тарбия ва спорт кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та ўқитувчи;
11. Спорт назарияси ва методикаси кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи;
12. Менежмент кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;
13. Компьютер инжиниринги кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
14. Биология кафедраси бўйича – 1 та ўқитувчи;
15. Ҳуқуқ ва манавият асослари кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
16. Рус филологияси кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
17. Хорижий тиллар филологияси кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;
18. Мусиқа таълими кафедраси бўйича – 1 та доцент;
19. Одам физиологияси ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи.
Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, профессор илмий унвонига ёки фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган шахслар ҳам қатнашиши мумкин.
Ўқитувчи (ассистент) ўқитувчи-стажёр лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис) қатнашиши мумкин.
Танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ректор номига ариза билан кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, дипломлар ва аттестатлар нусхалари, илмий ишлар ва ихтиролар рўйхати, малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини топширадилар.
Аризалар эълон чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда қабул қилинади.
Манзил: Андижон шаҳри Университет кўчаси, 129-уй, 303-хона.
Эслатма: Мазкур олий таълим муассасасида ишловчи шахслар ўтган муддат бўйича кафедрада ҳисобот берадилар, четдан танловда иштирок этувчилар синов дарсларини ўтказадилар.
