ЗАМОНАВИЙ ХАЛҚЧИЛ ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ САРИ
10.10.2022 509
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали томонидан вилоятдаги ташкилотларда фаолият олиб бораётган давлат фуқаролик хизматчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва намунали фаолият кўрсатаётган кадрларни рағбатлантириш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида қонун тарғиботига қаратилган қатор ишлар олиб борилмоқда.
Андижон давлат университетида “Замонавий халқчил давлат хизматининг янги босқичи сари” мавзусида ўтказилган учрашув ҳам ана шу йўналишдаги тадбирлардан бири бўлди.
Вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, туман, шаҳар ҳокимликларининг ташкилий-кадрлар гуруҳлари, давлат органлари ва ташкилотларда инсон ресурсларини ривожлантириш бўлимлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, бу борада ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Якунда тизимда самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фаол ходимлар муносиб рағбатлантирилди.
