Андижонда

Замонавий мактаб


05.12.2022   208

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида таълим жозибадорлигини янада ошириш ҳамда ўқувчиларга сифатли таълим бериш фаолиятларини баҳолашга доир “Замонавий мактаб” лойиҳаси эълон қилинган.

Жорий йилда вилоятимиздан жами 153 та таълим муассасаси мазкур лойиҳада иштирок этиш истагини билдириб, мактабларда яратилган шарт-шароитлар ва амалга оширилган муваффақиятли тажрибалар лойиҳа комиссияларига тақдим этилган эди.

Куни кеча вилоят халқ таълими бошқармасида лойиҳада етарли балл тўплаган муассасаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шаҳрихон туманидан 44-, 58-ИДУМларҳамда 23-, 59-умумтаълим мактаблари“Замонавий мактаб” сертификатини қўлга киритди.