Андижонда

ЗАМОНАВИЙ ТИББИЙ АППАРАТЛАР КЕЛТИРИЛДИ


13.09.2022   761

Маълумки, Шахрихон туманида 2021 йил ноябрь ойидан "Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлар маркази" иш фаолиятини бошлаган эди.

Бу ерда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кенгайтириш мақсадида замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланиши давом этмоқда. Хусусан, айни кунда марказга мультиспиралли комьпютер томограф ҳамда гемодиализ аппаратлари келтирилиб фаолиятини бошлади. Ушбу аппаратларнинг фойдаланишга топширилиши беморларга ўз вақтида аниқ ташхис қўйилишида самарасини беради.