Атрофга назар

ЗАМЗАМ ҚУДУҒИ ҲАҚИДА БИЗ БИЛМАГАН СИРЛАР КЎП


13.09.2022   322

Замзам қудуғи ер сатҳидан тахминан 13 метр пастда жойлашган. Қизиғи шунда-ки, ундан сониясига 8000 литр тезликда сув тортиб олинганида унинг сатҳи деярли 50 метр пастга тушиб кетади. Сув олиш тўхтатилганида эса, 11 дақиқадан сўнг, у яна эски сатҳига қайтиб олади.

Аниқроқ ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қудуқдан дақиқасига 480 000, соатига 28 800 000, суткасига 691 200 000 литр сув олинади. Энди Исмоил алайҳиссалом даврларидан бери қанча сув чиққанини тасаввур қилиб кўринг. Қанча сув олинмасин, у яна 11 дақиқада ўзини тиклаб олади.

Олимлар фикрига кўра Замзам булоғи тўхтамай сув чиқариб юборса, ер юзи сув остида қолиши мумкин экан. Ҳолбуки Замзам сўзининг ўзи ҳам Хожар онамиз айтган «зимом» сўзидан келиб чиққан бўлиб, тўхташ деган маънони англатади.

Европадаги лабораторияларнинг бирида ўтказилган тадқиқотга кўра, Замзам сувида бошқа тур сувларга нисбатан камроқ олтингугурт мавжуд экан. Шу билан бирга у бошқа сувлардан тўйимлироқ ва минералларга бойроқ. Очқаганни тўйдиради, чанқаганни қондиради.

Бу сувнинг манбаси ҳали маълум эмас. Қаердан келишини замонавий технология ҳам аниқлолмаган. Яқин атрофда бирор сув ҳавзаси йўқ, денгиздан эса 80 км узоқликда. Бу шароитда сувнинг денгиздан келиши мумкин эмас. Асрлар мобайнида Замзам қандай тугамай турибди – буни ҳеч ким билмайди. 1,5 метр чуқурликдаги кичик қудуқдан чиқадиган сув, ҳаж мавсумида миллионлаб ҳожилар чанқоғини қондиришга етади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг эътирофига кўра, Замзам дунёдаги энг хушхўр ва фойдали сувлардан биридир. АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра, дунёда таркибида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзамдир. Илмий исботларга кўра, ичилган Замзам суви ҳеч қачон белдан пастга тушмайди. Танадан сийдик йўли орқали эмас, терлаш билан чиқиб кетади.