“Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирлари бўлиб ўтди

13.08.2025 100
Дин ишлари бўйича қўмита бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи вилоятимизда бўлдилар. Улар томонидан ташкил этилган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги тадбирлар вилоят Ёшлар марказида бўлиб ўтди. Вилоятдаги ОТМ ректорлари, проректорлар, политехникум директорлари, шаҳар ва туманлардаги мактаблар директорлари иштирокидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчиликни олдини олиш, инсонларда дахлдорлик ҳиссини юксалтириш, ёшларни турли ғоявий таҳдидлардан асраш каби қатор масалаларда батафсил сўз юритилди.
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг маслаҳатчиси Илҳомжон Марупов томонидан “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепцияси”нинг мазмун-моҳияти, диний-маърифий соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг ёритиб берилди.
Икки кун давом этган тарғибот тадбирларида, шунингдек, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари мутасаддилари, бошқарма, корхона, ташкилот ва муассасалар бошлиқлари, қўмитанинг туман-шаҳлардаги мутахассислари, тарғиботчи фаоллар янги қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг амалий ҳаётдаги аҳамияти ҳақидаги мисоллар билан ҳам танишдилар.
Мазкур тадбирларда бугунги кунда жаҳолатга карши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётгани, Ватан қадри, юрт тинчлиги, ҳамжиҳатликнинг аҳамиятга моликлиги ва фарзанд тарбиясида ота-она, таълим тизими фидойиларининг ўрни борасидаги фикрлар ҳам илгари сурилди.
Тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.
Нодирбек ЮЛДАШЕВ,
Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят
ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.