Етти иқлим

ЖАҲОН БАНКИ УКРАИНАДАГИ УРУШ ТУФАЙЛИ ДУНЁДА ҚАШШОҚЛИК ДАРАЖАСИ ОРТИШИДАН ОГОҲЛАНТИРДИ


30.03.2022   399

Украинадаги уруши паст ва ўрта даромадли мамлакатларда қашшоқлик даражасининг ошишига олиб келиши, ўнлаб мамлакатларда қарз инқирозини келтириб чиқариши сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times Жаҳон банкининг вице-президенти Индермит Гиллннг сўзларига кўра хабар берди.

Маълум қилинишича, товар нархларининг юқорилиги, савдо ўсишининг секинлашиши, фоиз ставкаларининг ошиши ва долларнинг кучайиши кўплаб мамлакатларда фискал юкни ошириб, уларнинг давлат қарзларига хизмат кўрсатишни қийинлаштиради.

Гиллнинг фикрича, нефть ва буғдой нархининг кескин кўтарилиши, агар уруш 6–12 ой ичида якунланмаса, ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиш суръатларини бир фоиз пунктга камайтириши мумкин. Унинг таъкидлашича, бундай пасайишни баъзи Осиё мамлакатларида бошқариш мумкин, лекин Туркия ва Бразилия учун бу жуда катта муаммо. Хитой, Индонезия, Жанубий Африка ва Туркия каби нефть импорт қилувчи давлатлар алоҳида хавф остида