Жалақудуқ туманида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунига етказилмоқда
12.08.2025 189
Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида Жалақудуқ туманида 44 та газ тақсимлаш қурилмаларини жорий созлов ва техник тафтишдан ўтказиш, 12 км қувурларни босим остида синаш ва тозалаш, 17.4 км ер ости қувурлар ҳолатини текшириш ҳамда 13.5 км қувурларни бўёқлаш режалаштирилган эди. “Жалақудуқтумангаз” газ таъминоти филиали томонидан режадаги барча ишлар бажарилиб, мавсумга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Газ тақсимлаш пунткларини техник кўрикдан ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса қиш кунлари бехато ишлаши учун ҳар бир қисмларни тўлиқ кўздан кечириш керак. Режада белгиланган 2 дона ГТП мукаммал таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 44 дона газ тақсимлаш қурилмаларидан 39 донаси тўла техник тафтишдан ўтказилди ва созланди. 11.8 км қувурлар бўёқланиб, хизмат муддатлари янада узайтирилди. Шу ой якунига қадар 12 км газ қувурларини ҳаво босими остида синаш ва тозалаш режалаштирилган.
Қилинган ишлар натижаси ўлароқ,туманнинг 7 та маҳалла фуқаролар йиғинилари ўрамидаги мингдан ортиқ яқин табиий газ истеъмолчилари жорий мавсумни хотиржалик ила ўтказадиган бўлдилар.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
